БАА чемпионатининг 15-турида ўзбеклар дербиси кузатилди.
Абдулла Абдуллаев ва Азизбек Амонов ўйнайдиган «Хорфаккан» ўз уйида Азиз Ғаниев ҳаракат қиладиган «Шабоб Ал Аҳли»ни қабул қилди. 4-дақиқадаёқ камчиликда қолган мезбонлар 2-бўлимда 3 бор тўп ўтказиб юборишди.
Абдуллаев ва Ғаниев бир бўлим ўйнашган бўлса, Амонов 67-дақиқада захирадан туширилди.
«Ал Аҳли» очколарини 30тага етказиб, 3-ўринни мустаҳкамлаб олди ва пешқадам «Ал Васл»дан 6 очкога ортда қолмоқда. 17 очкоси бор «Хорфаккан» 9-поғонага тушди.
БАА чемпионати. 15-тур
Хорфаккан — Шабоб Ал Аҳли 0:3
1 март, «Муҳаммад Ал Қосимий»
Голлар: Юри (74, 77), Даббур (83).
Хорфаккан — Ашури, Муса, Перейра, Абдуллаев (Ғаним, 46), Саид (Носир, 46), Жуниньо, Ҳусайн (Ҳамис, 84), Сереро, Лоуренси, Аҳмад (Амонов, 67), Авад (Ал Жунайби, 67).
Шабоб Ал Аҳли — Адел, Носир (Брено, 46), Ренан, Планич, Жамил, Гиллерме (Сулаймон, 86), Иззатуллоҳий, Ғаниев (Даббур, 46), Ал Гассани (Юри, 70), Суҳайл, да Круз (Матеусао, 86).
Огоҳлантиришлар: Ғаниев (18), Иззатуллоҳий (90+5), Амонов (90+5).