29.02.2024 19:09
1632
Теглар
Турсунов – 17, Исмоилов – 55-рақамда ўйнайди. «Локомотив» янги футболчиларни таништирди

Бугун «Локомотив» стадиони анжуманлар залида жамоа сафига қўшилган янги футболчиларни таништирув маросими бўлиб ўтди.

Мазкур маросимда клуб спорт директори Равшан Муқимов, бош менежер Марат Бикмаев ҳамда катта мураббий Александр Стоймирович иштирок этиб, мавсумга тайёргарлик, жамоа олдига қўйилган вазифа ва бошқа саволларга жавоб беришди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида футболчилар таништирилди ҳамда уларга ўз футболкалари топширилди. Футболчиларимиз тадбирни ёритиш мақсадида ташриф буюрган ОАВ ходимларига интервью бериб, «Локомотив»га ўтишдан мақсад ва янги мавсумдаги ният ҳақида ўз фикрларини баён этишди.

Шундан кейин 15 нафар янги футболчиларга ўз либослари топширилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар