29.02.2024 14:21
4076
Теглар
Тухел «Барса»да ишлашга қарши эмас, аммо унинг асосий мақсади — АПЛ клуби

Томас Тухел «Барселона»да ишлашга рози. 

Аввалроқ мавсум якунида «Бавария»ни тарк этадиган германиялик мутахассис Каталония клубининг шорт-листига киритилгани хабар қилинганди. 

Журналист Кристиан Фалкнинг сўзларига кўра, Тухел «Барселона»ни бошқаришни истисно қилмайди, аммо унинг асосий мақсади — Премер-лига. Хусусан, немис мутахассиси «Манчестер Юнайтед»да ишлашни истайди.

Шунингдек, «Барса» Ҳанс-Дитер Фликни бош мураббий этиб тайинлаш масаласини ҳам жиддий кўриб чиқаётгани таъкидланмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар