29.02.2024 18:45
740
Теглар
Тен Ҳаг, Артета ва Гвардиола – АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи номига даъвогар

Англия Премьер-лигаси расмий сайти ойнинг энг яхши мураббийи номига номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, уч нафар мураббий ой лауреатига айланиши мумкин. Булар:

Микел Артета («Арсенал») – 4 ўйинда 4 ғалаба, тўплар нисбати +16;

Пеп Гвардиола («Манчестер Сити») – 5 ўйинда 4 ғалаба ва дуранг, тўплар нисбати +6;

Эрик тен Ҳаг («Манчестер Юнайтед») – 4 ўйинда 3 ғалаба ва 1 мағлубият, тўплар нисбати +4.

Ой лауреати номини аниқлаш учун мухлислар ўртасидаги сўровнома 4 март кунига қадар давом этади. Овоз бериш жараёнида экспертлар ҳам иштирок этади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар