29.02.2024 09:34
2066
Сонг Камерун бош мураббийи лавозимини тарк этди

Ригоберт Сонг Камерун миллий жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди.

«Биз ўз мақсадларимизга эриша олмадик. Fecafoot ижро қўмитаси ва мен Сонг билан шартномани узайтириш имкониятини кўрмаяпмиз.

Ригоберт жамоага кўп нарса олиб келди, аммо энди биз келажак ҳақида ўйлашимиз керак», — деди Камерун футбол федерацияси раҳбари Самуэл Это'О.

Сонг Камерунни 2022 йилдан бери бошқариб келаётганди. Яқинда бўлиб ўтган Африка кубогида 47 ёшли мураббий бошчилигидаги жамоа 1/8 финалда Нигерияга (0:2) имкониятни бой берди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар