01.03.2024 00:27
4679
Теглар
Саудия Про лигаси. Роналдусиз «Ан Наср» аутсайдерга қарши 8та гол урилган ўйинда ғалабани бой берди

Саудия Арабистони чемпионатининг 22-турида «Ан Наср» ўз майдонида аутсайдер «Ал Ҳазм»ни қабул қилиб, «қувлашмачоқ»да ғалабани қўлдан чиқарди. 

Мезбонлар 4 бор ҳисобда олдинга чиқиб олишди, меҳмонлар барчасида муврзанатни тиклашди. Охирги гол 90+9-дақиқада урилди. 

Риёдликлар сафида Роналду дисквалификация сабаб ўйнамади, Талиска ҳет-трикка эришди. 

Дурангдан сўнг «Ан Наср» (53, 2-ўрин) чемпионликдан янада узоқлашди ва бир ўйини кам, пешқадам «Ал Ҳилол»дан (59) 6 очкога ортда қолмоқда. «Ал Ҳазм» эса очколарини 15тага етказиб, сўнгги 18-ўриндан 17-поғонага кўтарилди. 

Саудия Про лигаси. 22-тур

Ан Наср Ал Ҳазм 4:4

29 феврал, «Парк Ал Аввал»

Голлар: Талиска (31 пеналти, 61, 71), Мане (90+4, пеналти) — Ал Мҳемаид (53), Тозе (66), Селемани (84), Рикардо (90+9).

Ан Наср – Абдулла, Бушал (Ал Фатил, 90+7), Лапорт, Ал Амри, Теллес, Брозович, Отавио, Ан Нажи (Яҳё, 58), Ал Ҳайбари (Aн Немер, 87), Талиска, Мане (Ал Ҳасан, 90+7).

Ал Ҳазм – Дамен, Ал Бакр (Ал Ҳабаши, 46), Пауло Рикардо, Бруно Виана, Абдулла, Aл Мҳемаид, Морено (Ассаяли, 83), Тозе (Aл Азми, 90+12), Селемани, Бадамоси,

Огоҳлантиришлар: Бадамоси (42), Ал Мҳемаид(88), Дамен (90+3), Селемани (90+13).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар