29.02.2024 09:33
1286
Осимҳен — «Наполи» тарихида А Серия доирасида кетма-кет 4 мавсумда 10+ гол урган учинчи футболчи

Виктор Осимҳен «Наполи» сафида қаторасига 4-мавсумда А Серияда 10тадан ортиқ гол урди.

Нигериялик форвард 21-турдан ўрин олган «Сассуоло»га қарши ўйинда (6:1) ҳет-трик қайд этди ва бу мавсумда А Сериядаги голларини 11тага етказди. 

Осимҳен неаполликлар тарихида А Серия доирасида кетма-кет 4 мавсумда 10 ва ундан ортиқ гол урган учинчи футболчига айланди. Бунгача Диего Марадона (1984—1988) ва Аттила Саллюстро (1929—1933) уддалаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар