29.02.2024 17:37
662
Теглар
Ҳойлунд, Сака, Фоден ва яна 4 футболчи АПЛда ойнинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогар

АПЛ расмий сайти феврал ойи якунларига кўра, ойнинг энг яхши футболчиси номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Даъвогарлар рўйхатидан 7 нафар футболчи жой олган:

Филип Фоден («Манчестер Сити») – 5 ўйинда 4 гол;

Жоао Гомес («Вулверҳэмптон») – 5 ўйинда 2та гол ва ассист;

Паскаль Гросс («Брайтон») – 4 ўйинда битта гол ва 4та ассист;

Расмус Ҳойлунд («Манчестер Юнайтед») – 4 ўйинда 5та гол ва ассист;

Родриго Муниз («Фулҳэм») – 4 ўйинда 4та гол;

Букайо Сака («Арсенал») – 4 ўйинда 6та гол;

Олли Уоткинс («Астон Вилла») – 4 ўйинда 4та гол ва 2та ассист.

Ой лауреати номини аниқлаш учун мухлислар ўртасидаги сўровнома 4 март кунига қадар давом этади.
 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар