Испания Кубогида иккинчи финалчи ҳам маълум бўлди.
«Атлетик» ўз уйида «Атлетико» дарвозасига жавобсиз 3та гол уриб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Билбао клуби Мадриддаги биринчи ўйинда ҳам ғалаба қозонганди.
Беллашувда ака-ука Уилямслар бир-бирларининг голларига ассистентлик қилишди.
Валверде жамоаси 6 апрел кунги финалда «Реал Сосиедад»ни ортда қолдирган «Маллорка» билан тўқнаш келади.
Испания Кубоги. Яримфинал
Жавоб баҳси
Атлетик — Атлетико 3:0
29 феврал, «Сан-Мамес»
Голлар: И.Уилямс (13), Н.Уилямс (42), Гурусета (61).
Атлетик – Агирресабала, Де Маркос (Йерай Алварес, 89), Вивиан, Паредес, Лекуэ, Прадос, Руис де Галаррета (Дани Гарсия, 68), Сансет (Гомес, 80), Уилямс, И.Уилямс (Беренгер, 80), Гурусета (Раул Гарсия, 89).
Атлетико – Облак, Молина (Барриос, 54), Савич, Эрмосо (Рейнилду, 53), Витцел, Коке (Саул, 65), Де Поль, Лоренте, Лино (Рикелме, 72), Корреа (Депай, 54), Мората.
Огоҳлантиришлар: Эрмосо (28), Руис де Галаррета (40), Лекуэ (66), Де Маркос (74).
Биринчи ўйин — 1:0.