29.02.2024 16:38
10991
Теглар
Хаби Алонсо учун «Байер» қанча товон пули талаб қилиши маълум қилинди

Хаби Алонсо мавсум якунида «Байер» билан келишувни бекор қилса, Леверкузен клуби унинг янги жамоасидан қанча товон пули талаб қилиши маълум бўлди.

Журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, Хаби Алонсо ёзги трансфер ойнасида «Байер» клубини тарк этишга қарор қилса, леверкузенликлар раҳбарияти келишувни бекор қилиш учун 15-25 миллион евро миқдорида товон пули сўрайди. Испаниялик мураббийнинг амалдаги келишуви 2025 йилга қадар узайтирилган.

Аввалроқ, Алонсони таклиф этиш учун «Ливерпул» ва «Бавария» асосий даъвогар экани хабар қилинганди. Инглиз клуби Юрген Клопп ўрнига янги мавсумда собиқ ўйинчисини таклиф этмоқчи бўлса, немис клуби жамоани тарк этадиган Томас Тухел ўрнига Алонсони кўзламоқда. Мураббийнинг агенти барча таклифлар ўрганилгач, бир қарорга келинишини маълум қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар