29.02.2024 09:35
2636
Гринвуд АПЛга қайтмоқчи эмас. У Ла Лигада қолишни афзал кўради

Мэйсон Гринвуд «Манчестер Юнайтед»га қайтиш ниятида эмас.

Тhe Athletiс хабарига кўра, футболчи «Манчестер Юнайтед» уни зўравонлик ҳақидаги айбловлар вақтида етарлича қўллаб-қувватламаган деб ҳисоблайди. Қолаверса, «Хетафе»да ижарада ўйнаётган вингер Премер-лигага қайтганидан сўнг жиддий босим ва текширувларга дуч келишдан хавотирда. Шу сабаб у Ла Лигада қолишни афзал кўради.

Аввалроқ 22 ёшли инглизга «Барселона» ва «Атлетико» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди. 

«Манчестер Юнайтед» Гринвуд учун 40 млн евро олишни режалаштирмоқда.

Ла Лиганинг ушбу мавсумида Мэйсон 22 ўйинда 5та гол ва худди шунча ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар