28.02.2024 13:37
2457
Талиска: «Роналду 45 ёшгача ўйнай олади»

Талиска Криштиану Роналдунинг Саудия Арабистонидаги ўйинини қадрлашга чақирди.

«Ишончим комилки, Роналду 45 ёшга тўлгунича ўйнай олади. Бу юлдуз қанчалик улғайса, шунчалик яхши бўлади.

Ташқаридан уни танқид қилаётганлар Криштианунинг «Ан Наср»даги ишларига тўғри баҳо беришмайди. Саудия чемпионати ҳозир дунёнинг топ-10 лигалари қаторига киради, аммо одамлар буни қабул қилишни хоҳлашмайди», — дейди Ар Риёд клуб яримҳимоячиси жамоадоши ҳақида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар