28.02.2024 10:00
1333
Почеттино: «Нкунку яна жароҳат олди, аммо бу қачон бўлганини билмаймиз»

Кристофер Нкунку жароҳати туфайли бир муддат майдонга туша олмайди.

«Челси» расмий сайти ҳужумчи яна сафдан чиққани ҳақида хабар берди.

«Лидс» билан ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида «кўклар» бош мураббийи Маурисио Почеттино футболчи қачон жароҳат олганини билмаслигини ва 3-4 ҳафтани ўтказиб юборишини айтди. 

«Душанба куни Нкунку жароҳатланганини билдик, аммо бу қачон содир бўлганини билмаймиз.

Унинг ҳолатини ҳар куни баҳолаймиз, аммо у 3-4 ҳафтани ўтказиб юборади. Умид қиламизки, бундан ортиқ эмас», — деди аргентиналик мутахассис. 

Франциялик форвард якшанба куни бўлиб ўтган «Ливерпул»га (0:1) қарши Лига Кубоги финалида 54 дақиқа ўйнаганди.

Нкунку Лондон клубига келганидан бери жароҳатлар сабаб атиги 10та баҳсда майдонга тушди ва уларнинг фақат 2тасини асосий таркибда бошлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар