28.02.2024 10:16
2954
Манба: «МЮ»нинг янги раҳбарлари Зиданни бош мураббий этиб тайинлашни орзу қилмоқда

«Манчестер Юнайтед»нинг янги раҳбарлари Зинедин Зиданни таклиф қилмоқчи.

Foot Mercato хабарига кўра, Ineos компанияси франциялик мутахассисни инглиз клубига бош мураббий этиб тайинлашни орзу қилмоқда.

Ижрочи директор Жан-Клод Блан узоқ вақтдан бери Зиданни кузатади ва «ПСЖ»да худди шундай лавозимда ишлаганида ҳам мураббий билан келишувга эришишга ҳаракат қилган.

51 ёшли мутахассисни кўндириш қийин бўлиши таъкидланмоқда.

Зидан 2021 йилда «Реал»дан кетганидан бери ишсиз.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар