28.02.2024 11:04
6959
Гринвуд уни ҳақорат қилган Беллингҳэмни жазоламасликни сўради

Мэйсон Гринвуд Жуд Беллингҳэмга қарши ишни тўхтатишни сўради, деб ёзади Mirror. 

«Хетафе» вингери ҳамюртининг жазоланишини истамайди, гарчи Жуд уни ҳақорат қилган бўлса ҳам. 

Эслатиб ўтамиз, «Хетафе» — «Реал» (0:2) ўйинида «қаймоқранглилар» ҳавбеки Мэйсон билан тўқнашувдан сўнг унинг ортидан «Rapist» («зўравон») дегани тахмин қилинган ва кейинчалик лабдан ўқиш орқали бу 97% тасдиқланганди.

Маълумот учун, аввалроқ Гринвуд севгилисини ургани учун футболдан четлатилиб, 1,5 йил ўйнамаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар