28.02.2024 17:33
4766
«Бавария» Дэвис билан хайрлашса, «Ливерпул» ҳимоячисига таклиф билан чиқмоқчи

Эндрю Робертсон ёзги трансфер ойнасида «Ливерпул»дан «Бавария» клубига кўчиб ўтиши мумкин.

Daily Mail хабарига кўра, Мюнхен клуби 29 ёшли шотландиялик ҳимоячига Алфонсо Дэвисга ўринбосар сифатида қарамоқда. Канадалик футболчи ёзда «Бавария»ни тарк этса, немис клуби Робертсон трансфери бўйича «Ливерпул»га таклиф билан чиқиши кутилмоқда.

Аввалроқ, Алфонсо «Реал» билан оғзаки келишувга эришгани ҳақида хабар қилинганди. 

Маълумот учун, Робертсоннинг «Ливерпул» билан амалдаги келишуви 2026 йилга қадар имзоланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар