28.02.2024 11:05
5120
Теглар
«Барса» апрелгача янги бош мураббийни танлайди. Шорт-листда 3 нафар немис мутахассиси ва Де Зерби бор

«Барселона» апрелгача янги бош мураббийни танлайди.

Diario Sport хабарига кўра, клуб шорт-лист тузди ва унга Томас Тухел («Бавария»), Юлиан Нагелсманн (Германия), Роберто Де Зерби («Брайтон») ҳамда Ҳанс-Дитер Флик («Бавария» собиқ устози) киритилган. 

Германиялик уч мураббий «Барселона»да қулай шароитларда ишлашни хоҳлайди.

Якуний қарор қабул қилиш вақти бир ойдан ошмаслиги керак. Танлов президент Жоан Лапорта ва спорт директори Деку томонидан амалга оширилади. Иккинчиси яқин орада мураббийлар билан боғланишни бошлайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар