27.02.2024 11:18
2804
Теглар
ОКМК тақдимот маросимини ўтказди (фотогалерея)

26 феврал куни ОКМК клуби ўз спорт мажмуасида янги мавсум олдидан тақдимот маросимини ўтказди.

«Тадбирда ўтган йилларда жамоамизда ёрқин ўйинлар намойиш этган футболчилар ва янги мавсумдан эътиборан клубимиз таркибига келиб қўшилган бир қатор маҳаллий ҳамда легионер ижрочилар таништирилди.

Дастлаб ОКМК футбол клубининг Президенти Абдулла Хурсанов сўзга чиқиб, футболчиларимизга омад ва зафарлар тилади. Сўнгра жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов билан биргаликда ўзбек бренди остидаги «7SABER» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ОКМК ПФКнинг махсус формаларини футболчиларга тантанали равишда топширишди.

ОКМК жамоасининг энг катта ютуғи – уни ўзига хос фидойи мухлислари борлигидир. Уларнинг бир қанчаси ушбу тадбирда иштирок этиб, ҳар қандай вазиятда жамоа билан бирга эканлигини ва доимо қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтишди. 

Эслатиб ўтамиз, ОКМК футбол клубига янги мавсум олдидан 3 нафар легионер: грузиялик ярим ҳимоячи Гиорги Папава, сербиялик марказий ҳужумчи Милян Шкрбич ва япониялик ҳужумкор яримҳимоячи – Ариҳиро Центоку жалб этилди.

Шунингдек, ўтган мавсумда Суперлига жамоаларида тўп тепган тажрибали ва ёш истеъдод эгалари: Муроджон Тошматов, Жавоҳир Илёсов, Авазбек Ўлмасалиев, Али Абдураҳмонов, Азиз Холмуродов, Асадбек Раҳимжонов, Азизбек Баҳромов, Саидафзалхон Аҳроров, Аброрбек Саримсоқов ва Фаррух Қодиров билан шартнома тузилди.

Умид қиламизки, таркиб жиҳатдан ёш ва янгиланган «кончилар» 2024 йилги футбол мавсумида юқори ўринларни эгаллаб, мухлислар ишончини оқлайди», — деб ёзади клуб матбуот хизмати.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар