27.02.2024 19:50
3500
Назорат учрашуви. «Пахтакор» Про лига клубига ютқазди

Про лига иштирокчиси «Қўқон-1912» жамоаси Тошкентдаги йиғин доирасида «Пахтакор»га қарши назорат учрашувида майдонга тушди. 

Учрашувнинг дастлабки дақиқасида тошкентликлардан Умар Адҳамзода ҳисобни очди. Шундан сўнг «Қўқон-1912»га яқинда келиб қўшилган Андро Гиоргадзе ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа таркибни тўлиқ ўзгартирди. Баҳс якунида Дониёр Исмаиловни рақиб ҳимоячиси жарима майдончасини ичида йиқитди ва ҳакам иккиланмасдан 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Пенальтини эса Аслиддин Тоштемиров аниқ фойдаланди. Бу учрашувдаги сўнгги гол бўлди ва қўқонликлар амалдаги чемпионини 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.

Ўртоқлик ўйини. 27 феврал
«Пахтакор» - «Қўқон-1912» - 1:2

Голлар: Умар Адҳамзода - Андро Гиоргадзе, Аслиддин Тоштемиров.
«Пахтакор»: Павел Павлюченко, Беҳруз Асқаров, Муҳаммадрасул Абдумажидов, Дилшод Саитов, Умар Адҳамзода, Диёрбек Ортиқбоев, Сардор Собирхўжаев, Диёр Холматов, Достон Ҳамдамов, Драган Черан, Пўлатхўжа Холдорхонов.
«Қўқон-1912»: Азизхон Исаков, Бобур Акбаров, Андро Гиоргадзе, Зафар Акрамов, Зафар Ҳакимов, Иқболжон Маликжонов, Исломбек Шарипов, Бекжон Жўрабоев,  Фарход Мирахмадов, Иброҳим Нўмонов, Сергей Петров.
Захирадан майдонга тушганлар: Мирзохид Жалилов, Аслиддин Тоштемиров, Усмонали Абдукаримов, Александр Мерзляков, Асадбек Зокиржонов, Иброҳим Мухторов, Мустафо Абдуманнонов, Жавоҳир Ҳусанов, Муҳаммадюсуф Турдалиев, Бобур Собиров, Дониёр Исмаилов.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар