27.02.2024 09:35
1013
Йон-Дал Томассон — Швеция миллий жамоаси бош мураббийи

Даниялик собиқ ҳужумчи Йон-Дал Томассон Швеция миллий жамоаси устозига айланди. 

Янги мураббий 1 мартдан ўз вазифасини бажаришга киришади ва март ойидаги ФИФА кунларида Португалия ҳамда Албанияга қарши ўртоқлик ўйинларида жамоани бошқаради.

Томассон Швеция тарихида бу лавозимни эгаллаган биринчи хорижлик ҳисобланади. Томассонга у билан аввалроқ икки клубда бирга ишлаган нидерландиялик Реми Рейнерс ёрдам беради. 

Маълум қилинишича, мураббийларнинг шартномалари ЖЧ-2026 саралашини ўз ичига олади ва агар жамоа мундиалга чиқса, автоматик равишда узайтирилади.

Йон-Дал Томассон 2020-2021 йилларда «Малмё»ни бошқарган. Унинг қўл остида жамоа икки марта Швеция чемпиони бўлган ва Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичига чиққан. У 2022 йилдан Чемпионшипда «Блэкберн»да ишлади ва феврал ойи бошида жамоани тарк этди. 

Бундан ташқари, Томассон 2016 йилдан 2020 йилгача Дания миллий жамоасида ёрдамчи мураббий бўлган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар