Пеп Гвардиола совринлар учун курашда «Манчестер Сити»га бўлган босим ҳақида гапирди.
«Жадвалда 10-ўрин учун курашгандан кўра шундай ўйнаган маъқул. Агар ютқазсанг, ҳаммаси тугашини билган ҳолда ҳар бир ўйинни ўтказиш жуда яхши. Август ва сентябр ойларида буларнинг барчаси жуда узоқда бўлиб туюлади. Бундай лаҳзаларда совринлар ҳақида ўйлашнинг иложи йўқ. Ҳозир ҳам.
Март ойининг охири ва апрел ойининг боши кўп нарсани белгилайди — ҳаммаси кейинги ойда нима қилишимизга боғлиқ бўлади.
Мен футболчиларимни ҳимоя қилишни яхши кўраман, чунки бу қанчалик қийинлигини биламан. Биз буни нафақат ўтган мавсумда, балки сўнгги 5 йилда ҳам қилдик. Бизга кўп мақтовлар айтилади, аммо бизда камтарлик ва рақобатлашиш истаги ҳали ҳам етарли, буни яна такрорлашни хоҳлаймиз», — деди «шаҳарликлар» бош мураббийи Англия Кубоги 1/8 финали доирасида «Лутон»га қарши ўйин олдидан.