27.02.2024 13:31
3684
«Челси» Почеттино ўрнига номзодлар қидира бошлади. Клуб Аморимга қизиқмоқда

«Челси» Маурисио Почеттинонинг ўрнига номзодлар қидиришни бошлади.

Daily Mail хабарига кўра, клуб аргентиналик мутахассис ишдан бўшатилган тақдирда унинг ўрнига эҳтимолий номзодларни кўриб чиқмоқда.

Таъкидланишича, «Челси» мавсум охиригача мураббий алмаштиришни режалаштирмаяпти, бироқ айни дамда раҳбариятда Почеттино билан ҳамкорликни давом эттириш борасида шубҳалар кучаймоқда. 

Бош мураббийнинг келажагига жамоанинг Англия Кубогидаги натижаси таъсир қилиши мумкин, чунки бу турнир орқали еврокубокларга йўлланма олиш эҳтимоли бор. 

Хабар қилинишича, «Челси» «Спортинг» устози Рубен Аморимга узоқ вақтдан бери қизиқиш билдирмоқда, португалиялик мутахассис ёзда бошқа клублардан таклифлар олиши кутилмоқда ва уларнинг айримлари келаси мавсумда еврокубокларда иштирок этишлари кафолатланган.

«Челси» АПЛда 25-турдан кейин 35 очко билан 11-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар