27.02.2024 22:58
3937
Теглар
«Бавария» Алонсо билан келишувга эриша олмаса, италиялик мураббийга таклиф билан чиқади

«Бавария» клуби ёзда истеъфога чиқадиган Томас Тухел ўрнига номзодлар рўйхатини аниқлаб олган.

Журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, «Бавария» раҳбарияти ёзда Хаби Алонсони Мюнхен клубига ўтишга кўндира олмаса, клуб «Брайтон» бош мураббийи Роберто Де Дзербига таклиф билан чиқмоқчи. Немис жамоаси италиялик мутахассисни Алонсодан кейинги асосий номзод сифатида кўрмоқда.

Аввалроқ, Де Дзербига «Барселона» раҳбарияти ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар