27.02.2024 15:25
7164
«Барселона» Алвесни клуб афсоналари рўйхатидан чиқариб ташлади

«Барселона» Дани Алвесни клуб афсоналари рўйхатидан олиб ташлади.

Аввалроқ бразилиялик собиқ ҳимоячи зўрлашда айбдор деб топилиб, 4,5 йилга озодликдан маҳрум этилганди. Футболчи томони қарор устидан апелляция берди.

«Барселона» афсоналари рўйхатига клуб ташкил топганидан бери турли вақтларда ўйнаган 102 нафар футболчи киритилган. Айбсизлик презумпциясига кўра, «кўк-анорранглилар» ҳукм расман эълон қилинганидан кейингина Алвесни афсона мақомидан маҳрум қилди, деб хабар беради Diario Sport. 

Дани2008 йилдан 2016 йилгача ва 2021 йилдан 2022 йилгача «Барса»да ўйнаган. Умумий ҳисобда у Каталония клуби сафида 408та ўйин ўтказиб, 23та совринни қўлга киритган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар