Гари Невилл «Челси»нинг «Ливерпул»га қарши Лига Кубоги финалидаги ўйинини танқид қилди.
Маурисио Почеттино шогирдлари 118-дақиқада тўп ўтказиб юбориб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишди.
«Қўшимча бўлимларда Клоппнинг болалари миллиард фунт турадиган мағлубларга қарши ўйнашди.
«Ливерпул» шунчаки ажойиб эди. Ёш футболчилар қойилмақом ўйнашди. Юрген бундан фахрланиши керак.
Лекин менда «Челси»га бир томчи ҳам ҳамдардлик йўқ. Почеттинонинг ўйинчилари бизнинг ва ўз мухлисларининг кўз ўнгида шунчаки қулашди.
Ўйиндан олдин кўпчилик «Ливерпул»даги жароҳатларни ҳисобга олиб, «Челси» ғалаба қозонишга қодир, деб ўйлаганди. Лондон клуби футболчилари қўшимча бўлимлардан узоқ вақт пушаймон бўлишади.
Ҳар қандай финал, исталган ўйинда мағлуб бўлишингиз мумкин, лекин бундай ўйнай олмайсиз. «Ливерпул»да 5 нафар ёш бола ўйнаётганида, қўрқишингиз ва чекинишингиз мумкин эмас», — дейди «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси.