26.02.2024 07:15
1069
Теглар
МЛС. Мессининг 90+2-дақиқадаги голи «Интер Майами»ни мағлубиятдан қутқариб қолди

«Интер Майами» МЛС янги мавсумидаги иккинчи ўйинини сафарда «Лос-Анжелес Гэлакси»га қарши ўтказиб, 90+2-дақиқада Месси томонидан киритилган тўп эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди. Голга Алба ассистентлик қилди. 

Мезбонлардан «Барселона»нинг бошқа бир тарбияланувчиси Рики Пуч пеналтидан фойдалана олмади. 

Эслатиб ўтамиз, Майами клуби 1-турда «Реал Солт-Лейк»дан (2:0) устун келганди. 

МЛС. 2-тур
Лос-Анжелес Гэлакси — Интер Майами 1:1

26 феврал, «Дигнити Ҳэлс Спортс Парк»
Голлар: Йовелич (75) — Месси (90+2). 
Аниқ амалга оширилмаган пеналти: Пуч (13).
Лос-Анжелес Гэлакси – Маккарти, Ямане, Касерес, Йошида, Ауде (Нелсон, 79), Делгадо, Пуч, Серрилло, Фагундес (Габриэл Пек, 70), Пэйнтсил (Агирре, 86), Йовелич (Берри, 86).
Интер Майами – Кэллендер, Йедлин, Кривцов, Авилес, Алба, Бускетс, Грессел (Сандерленд, 84), Гомес (Боржелен, 84), Тэйлор (Руис, 67), Месси, Суарес (Кампана, 67).
Огоҳлантиришлар: Грессел (11), Бускетс (21), Делгадо (46), Алба (51).
Четлатиш: Делгадо (88).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар