26.02.2024 13:43
3746
«Менда чоршанба кунги «Саутҳэмптон» билан ўйинга таркиб йўқ» — Клопп тиғиз тақвимни танқид қилди

«Ливерпул» бош мураббийи Юрген Клопп Лига Кубогидаги ғалабадан сўнг жамоанинг тақвимини танқид қилди. 

«Ҳозир чоршанба кунги ўйинга таркибимиз йўқ. Захирадан майдонга тушган йигитлар ўйнаши мумкин. Қолганлар душанба куни текширилади.

Мен бу мамлакатни телбаларча яхши кўраман, лекин тақвим кўп ғалаба қозонишга мўлжалланмаган. Қандай товон тўлашимизни кўрамиз, лекин биз барча кубоклар учун курашамиз. 

«Саутҳэмптон»га қарши ўйинда «Ливерпул» либосидаги жамоа бўлади», — деди германиялик мутахассис Sky Sports'га берган интервюсида.

Мерсисайд клуби 28 феврал куни Англия Кубоги 1/8 финалида «Саутҳэмптон»ни қабул қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар