26.02.2024 13:30
4059
«Лука 38 ёшга ўхшамайди» — Анчелотти «Севиля» билан ўйин, Модричнинг келажаги ва бекор қилинган гол ҳақида

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 26-туридан ўрин олган «Севиля»га (1:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Модричнинг голини нишонладик, у бунга лойиқ эди. У майдонга тушиб, ажойиб гол урди ва ғалабага катта ҳисса қўшди. Лукани заҳирада қолдириш жуда қийин, у ҳар куни бутун жамоага намуна кўрсатади. Унинг келажаги ўзига, кейинги мавсумда нима қилишни хоҳлашига боғлиқ. Биз фақат унинг қарорини кутишимиз мумкин.

Модрич ўйнамаганида нима деб ўйлашини жуда яхши тушунаман, ўзим ҳам буни бошдан кечирганман. Лука 38 ёшли футболчига ўхшамайди.

Баҳс ажойиб ўтди, мувозанатли ва сифатли ўйин кўрсатдик. Беллингҳэм ва Хоселу каби ҳужумкор ўйинчиларни йўқотиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келдик. Шуларни ҳисобга олсак ҳам, 3 очкога лойиқ эдик. Ажойиб ўйинимиздан мамнунман.

Футболнинг янги қоидаларига кўникиш қийин. Бекор қилинган голда Начо рақибнинг оёғига тепди, бироқ тўпга ҳам тегди. Шундан сўнг ВАР ҳакамнинг яққол хатоси бўлмаган эпизодга аралашди», — дея Анчелоттининг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар