26.02.2024 11:22
3419
«Килиансиз ўйнашга кўникишимиз керак» — Энрике Мбаппени эрта алмаштиргани ҳақида

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике «Ренн»га қарши ўйинда (1:1) ҳужумчи Килиан Мбаппени 65-дақиқадаёқ алмаштирганига изоҳ берди. 

«Эртами-кечми Мбаппенинг кетиши содир бўлади ва биз усиз ўйнашга кўникишимиз керак. Агар у ўйнаши керак деб ҳисобласам, ўйнайди. Бўлмаса, йўқ. 

Келгуси мавсумда имкон қадар рақобатбардош бўлишимизни хоҳлайман. «ПСЖ»нинг асосий таркибидаги ҳар бир футболчи ўзига берилган вақтни ажойиб имконият деб ўйлашини истайман. Мен кейинги мавсумни ҳам мақсад қилганман. Максимал рақобатбардошлик. Буни ўз ўйинчиларимда кўриб турибман», — дея Энрикенинг сўзларини келтиради RMC Sport. 

Мбаппе аввалроқ ёзда Париж клубини тарк этишини маълум қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар