«Интер» бош мураббийи Симоне Индзаги А Серия 26-туридан ўрин олган «Лечче»га (4:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Албатта, бизда янада яхшиланиш имкони мавжуд ва мавсум якунланишига ҳали кўп ой бор. Ҳозирги формадан мамнунмиз, аммо статистика чалғитиб қўймаслиги керак. Ҳар доим ўзимизни яхшилашга ҳаракат қилишимиз керак.
Чоршанба куни «Аталанта»га қарши ўйин бор ва олдинда яна кўп баҳслар кутмоқда, шунинг учун бизга барча футболчилар керак. Бу мавсумда бизда жуда узоқ йўл бор ва ухлаётганимизда ҳам диққатимизни жамлашимиз керак.
Бу натижалар ортида катта меҳнат ётибди ва бахтимга мени яхши биладиган ходимларим, бизни қўллаб-қувватловчи раҳбарият бор. Жамоанинг ажойиб ўйинини кўриш — энг катта хурсандчилик», — дея Индзагининг сўзларини келтиради Football Italia.
«Интер» А Серияда 9 очколик фарқ билан пешқадамлик қилмоқда. Шунингдек, жамоа захирасида бир ўйин ҳам бор.