26.02.2024 10:27
924
«Челси» — Англия кубокларида кетма-кет 6та финалда ютқазган биринчи клуб

«Челси» «Ливерпул»га ютқазгач (0:1), антирекорд ўрнатди.

Маурисио Почеттино шогирдлари Англия Лига Кубоги финалида мағлуб бўлишди.

«Челси» Англия ички мусобақаларида кетма-кет 6та финални бой берган биринчи клубга айланди. 

Лондон клуби бунгача 2019 йили Лига Кубоги, 2020 ва 2021 йилларда Англия Кубоги, 2022 йилда Лига Кубоги ва Англия Кубоги финалларида мағлуб бўлган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар