25.02.2024 10:10
1118
Теглар
Тен Ҳаг: «Тўғри йўлдамиз. Жароҳатланганлар қайтса, бизда яхши жамоа бўлади» 

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг АПЛ 26-туридан ўрин олган «Фулҳэм» (1:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Бир мағлубиятдан кейин умумий картинага қараш керак ва бу жуда яхши кўринади. 

Жароҳатланганлар қайтса, жамоа мувозанатли бўлади. Шунингдек, трансфер ойнаси вақтида таркибни кучайтиришимиз керак. Қолаверса, бизда юқори салоҳиятга эга ёш футболчилар кўп.

Биз, албатта, тўғри йўналишда ҳаракат қиляпмиз. Ҳамма қайтганида бизда жуда яхши жамоа бўлади», — дея манкунианликлар устозининг сўзларини келтиради ВВС. 

«МЮ» АПЛда 44 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди ва 4-поғонадаги «Астон Вилла»дан 8 очкога ортда қолмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар