25.02.2024 15:45
3924
Теглар
Сўнгги 5 йилликдаги энг ёмон трансфер баланси «Челси»да қайд этилди, энг яхши натижа — «Бенфика»да

«Челси» сўнгги 5 йил ичида дунёдаги энг ёмон трансфер балансига эга – минус 782 млн евро.

Бу CIES Football Observatory томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра маълум бўлди. 

Антирейтингда топ-5дан АПЛнинг яна тўрт клуби – «Манчестер Юнайтед» (минус 773 млн), «Арсенал» (минус 622 млн), «Тоттенҳэм» (минус 608 млн) ва «Нюкасл» (минус 574 млн) жой олди. 

Энг яхши трансфер балансига эга клуб эса «Бенфика» бўлди — 354 млн евро. Топ-5га, шунингдек, «Аякс» (плюс 349 млн), «Лилл» (плюс 282 млн), «Залцбург» (плюс 262 млн) ва «Спортинг» (плюс 220 млн) кирди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар