«Барселона» бош мураббийи Хави Ла Лига 26-туридан ўрин олган «Хетафе»га (4:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Кучли ўйин ўтказдик ва рақибнинг шиддатига мос тушдик. Кўпинча бўш ҳудудларни топишга муваффақ бўлдик ва голлар ҳам шундай урилди. Юқори прессингни енгишга муваффақ бўлдик.
Жамоа ўйинни ишончли ўтказди. Жуда мамнунман. Бу ғалаба бизга бироз хотиржамлик бахш этади.
Де Йонг — жуда талабчан ўйинчи ва перфекционист. Шунинг учун у «Барселона»да ўйнайди ва дунёнинг энг яхши яримҳимоячиларидан бири. Ишончим комилки, Френки бундан ҳам яхшироқ ўйнай олади, лекин у бугунги ўйинда ҳам жуда яхши ҳаракат қилди.
Сочиқ ташламаймиз ва курашни давом эттирамиз. 12 та ўйин қолди. «Жирона» ва «Реал»нинг нима қилишини кузатамиз», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.
«Барса» Ла Лигада 26та баҳсда 58 очко тўплаб, 2-ўринда бормоқда ва бир ўйини кам «Реал»дан 5 очкога ортда қолмоқда.