БАА чемпионати. Эркиновнинг дебют голи «Ал Ваҳда»га ғалаба келтирди, Ғаниев жамоасида йирик ҳисоб
БАА чемпионатида 14-тур баҳслари давом эттирилди ва унда ўзбекистонлик футболчилар ўйнайдиган жамоалар ғалаба қозонишди.
«Ал Ваҳда» (24, 5-ўрин) Ҳожимат Эркиновнинг дебют голи эвазига «Ал Батаҳ»ни (16, 9-ўрин) мағлубиятга учратди. 22 ёшли вингер 82 дақиқа ҳаракат қилди.
Азиз Ғаниев ўйнайдиган «Шабоб Ал Аҳли» (27, 2-ўрин) эса «Ажман» (11, 12-ўрин) дарвозасига жавобсиз 3та тўп киритди. 26 ёшли яримҳимоячи 86-дақиқада алмаштирилди.
БАА чемпионати. 14-тур. 25 феврал
Шабоб Ал Аҳли — Ажман 3:0
Голлар: да Круз (7), Гиллерме (58), Ренан (76).
Ал Батaҳ — Ал Ваҳда 1:2
Голлар: Бумал (45) — Нуруллоҳий (51), Эркинов (78).
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар