«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета АПЛ 26-туридан ўрин олган «Нюкасл»га (4:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Жуда яхши жамоа «Нюкасл»га қарши ўйиндан мамнунман. Йигитлар жуда ажойиб, тажовузкор ўйнашди. Ғалабага ҳақли эдик.
«Нюкасл»да рақибга муаммолар келтириб чиқариш учун жуда кўп ресурслар бор, лекин биз ритмни сақлаб қолдик ва жамоамнинг ўйинини кўриш ёқимли эди.
Жуда хурсандмиз, яхши бажараётган ишимизни давом эттиришимиз керак. Ҳали ҳам яхшиланишимиз керак бўлган жиҳатлар бор ва бизда муҳим ўйинчилар жароҳатдан қайтмоқда. Бу — катта ёрдам.
«Порту» билан ўйинда (0:1) тўп билан ўйнашда ўз даражамизда эдик, лекин тўпсиз ҳаракатларда эмас. Бу муҳим сабоқ бўлди ва ундан кўп нарсаларни ўрганиш мумкин», — дея Артетанинг сўзларини келтиради ВВС.