24.02.2024 18:55
7475
Теглар
«Реал» Модрич ўрнига «Интер» футболчисини таклиф этмоқчи

«Интер» ва Италия миллий жамоаси яримҳимоячиси Николо Барелла фаолиятини «Реал»да давом эттириши мумкин.

Италия нашрлари хабарига кўра, Мадрид клуби ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Лука Модрич ўрнига миланликлар аъзоси Бареллани кўз остига олган. Қайд этилишича, «Интер» раҳбарияти 27 ёшли яримҳимоячини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Барелла 2020 йил «Каляри»дан «Интер»га 32,5 млн еврога ўтганди. Хавбек жорий мавсум «нерадзурилар» сафида 31 ўйинда 2та гол ва 3та ассист қайд этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар