24.02.2024 20:02
1560
Пике: «Гвардиола даҳо. У — футбол тарихидаги энг зўр мураббий» 

Жерар Пике Пеп Гвардиолани барча даврларнинг энг яхши мураббийи деб атади. 

«Гвардиола даҳо. У мен ва кўпчилик учун футбол тарихидаги энг яхши мураббий. 

Гвардиолада барча керакли сифатлар жамланган. У «Барселона» футболчиларининг энг яхши авлодини бошқарди. Фаолиятимиздаги ютуқларда унинг ҳиссаси бор деб ўйлайман. 

Хосеп ҳар куни ўзининг энг зўр мураббий эканлигини исботламоқда», — дейди каталонияликлар собиқ ҳимоячиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар