24.02.2024 13:39
5799
Файзуллаев FIFA симуляторида Ашурматовни мағлуб этди. Аббосбек «Бавария»ни танлади

ЦСКА клуби матбуот хизмати жамоа ўйинчилари Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинидаги бўш вақтда нима билан машғул эканликлари ҳақида маълумотлар бериб бормоқда.

Бугун клуб ижтимоий тармоқларида Аббосбек Файзуллаевнинг бўш вақтида «Рубин»даги ҳамюрти Рустам Ашурматов билан FIFA симуляторида ўзаро беллашгани намойиш этилди. Унда Аббосбек «Бавария»ни танлаб, Рустамнинг «Реал»ини 4:1 ҳисобида мағлуб этгани кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Файзуллаевга «Бавария» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар