Де Брюйне, Каземиро ва Салоҳ – Саудия Арабистони клубларининг ёзги трансфер мақсади
Англия Премьер-лигаси юлдузларининг аксарияти ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин.
The Times хабарига кўра, «Манчестер Сити» етакчиси Кевин де Брюйне, «МЮ» яримҳимоячиси Каземиро ва «Ливерпул» форварди Муҳаммад Салоҳ Саудия етакчи клубларининг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланган.
Қайд этилишича, 4та араб клуби Де Брюйнени ўз сафида кўришни истамоқда. Манчестер клуби ҳам ёзда 33 ёшни қарши оладиган белгиялик ўйинчиси бўйича яхши таклифларни кўриб чиқмоқчи.
Олдинроқ, Саудиянинг 3 клуби қишки трансфер ойнасида Каземиро ва Салоҳга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар