24.02.2024 15:46
2027
Теглар
Бранко Иванкович – Хитой миллий жамоаси бош мураббийи

Хитой миллий жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш кузатилди.

Хитойликлар Қатарда ўтган Осиё кубоги-2023да гуруҳдан чиқа олмагач, 69 ёшли сербиялик мураббий Александар Янкович истеъфога чиқарилган эди. 

Унинг ўрнига Бранко Иванкович Хитой бош мураббийи этиб тайинланди. Хорватиялик мутахассиснинг сўнгги иш жойи Уммон миллий жамоаси бўлиб, у бу жамоа билан Осиё кубоги гуруҳ босқичидан чиқа олмагач, истеъфога чиқарилганди.

Иванкович 2010 йил «Шандун Лунэн» клубини Хитой чемпионига айлантирганди. Унинг қўл остида Эрон ЖЧ-2006да иштирок этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар