24.02.2024 17:17
1565
Теглар
Бензема: «Мени Европага қайтади деётганлар – ёлғончи. «Ал-Иттиҳод»да жуда бахтлиман»

Карим Бензема «Ал-Иттиҳод» бош мураббийи билан муносабати ёмонлиги ва Европага қайтмоқчи экани ҳақидаги гап-сўзларни рад этди.

«Мен сафга қайтдим ва ҳозирда ўзимни яхши ҳис қиляпман. «Ал-Иттиҳод»дан кетиб қолишим ҳақидаги гап-сўзлар ҳеч қандай асосга эга эмас, Саудия Арабистонида бахтиёрман. 

Жамоа бош мураббийи Галярдо билан орамизда муаммо йўқ, бу ҳақда гапираётганлар ва мени Европага қайтади деётганларнинг бари – ёлғончи. 

«Ал-Иттиҳод»да жуда бахтлиман. Менда ҳеч ким билан муаммо йўқ», - дейди франциялик форвард.

Аввалроқ, Бенземанинг Галярдо билан муносабати совуқлашгани ва Европага қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар