24.02.2024 20:48
1889
Теглар
БАА Про лигаси. Амонов дебют голини урган баҳсда «Хорфаккан» ғалабага эришиб, 7-ўринга кўтарилди

БАА Про лигаси 14-туридан ўрин олган «Хатта» - «Хорфаккан» учрашувида ўзбекистонлик футболчилар майдонга тушишди.

Азизбек Амонов ва Абдулла Абдуллаев меҳмонлар сафида асосий таркибда майдонга тушди. Учрашувнинг 1-дақиқасида Раниел ҳисобни очган бўлса, Азизбек Амонов 22-дақиқасида дебют голига муаллифлик қилди – 2:0.

Шу тариқа, «Хорфаккан» 17 очко билан ҳозирча 7-ўринга кўтарилди. «Хатта» 13-ўринда бормоқда.

БАА Про лигаси. 14-тур
Хатта – Хорфаккан – 0:2

Голлар: Раниел 1, Амонов 22.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар