Верман – ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси, «Милан» дарвозасига 3та гол йўллаган Бурижо – Европа лигасида ҳафта қаҳрамони
УЕФА Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ҳафта қаҳрамонларини эълон қилди.
ЕЧЛда ПСВ яримҳимоячиси Йоэй Верман энг яхши ўйинчи деб топилди. У «Боруссия»га қарши ўйинда жамоасининг дуранг (1:1) қайд этишига ёрдам берди. У гол урмаган бўлса-да, майдонда 12,36 км масофани босиб ўтиб, ўйин давомида 84та пас берди ва жамоасидаги максимал тезлик – 30,9 км/соатни қайд этди.
Роберт Левандовски 2-ўрин, «Порту» вингери Галено уч, «Интер» форварди Марко Арнаутович тўртинчи ўринда қайд этилди.
Европа лигасида эса «Ренн» хавбеки Бенжамен Бурижо ҳафта қаҳрамони деб топилди. У «Милан» билан баҳсда (3:2) ҳет-трик қайд этди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар