Ўртоқлик ўйини. «Нефтчи» Туркиядаги сўнгги ўйинида қозоқ клуби билан дуранг қайд этди
Суперлига янги мавсуми олдидан Туркияда тайёргарлик кўраётган «Нефтчи» клуби сўнгги ўртоқлик баҳсида майдонга тушди.
Виталий Левченко шогирдлари Қозоғистоннинг «Атирау» клубига қарши саф тортиб, ўйинда дуранг қайд этишди. Ҳусайн Норчаев фарғоналикларни ҳисобда олдинга чиқарган бўлса, қўшниларимиз 90-дақиқада дуранг қайд этишди – 1:1.
Учрашувнинг 54-дақиқасида вакилларимиздан Жасур Жалолиддинов майдондан четлатилди.
Ўртоқлик ўйини. Анталия.
Нефтчи – Атирау (Қозоғистон) – 1:1
Голлар: Ҳусайн Норчаев 52 – Николай Сигневич 90.
«Нефтчи»: 12.Санжар Қувватов, 2.Зоир Жўрабоев, 20.Анвар Ғофуров, 4.Боян Цигер, 5.Мирзоҳид Ғофуров, 70.Аббос Ғуломов, 11.Жавоҳир Қаҳрамонов, 26.Кетерин Карп, 7.Жасур Жалолиддинов, 9.Михай Роман, 40.Хусайн Норчаев.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар