23.02.2024 14:13
9990
Рэтклифф ёзда «МЮ»да таркибни тозаламоқчи — 11 футболчи кетиши мумкин

«Манчестер Юнайтед»да Жим Рэтклифф келганидан кейин катта масштабдаги қайта қуриш режалаштирилмоқда.

ESPN ўз манбаларига таяниб ёзишича, клуб ёзда трансферлар учун пулга эга, аммо молиявий ҳолатдан хавотирда ва бу борада Премер-лига қоидаларини бузмоқчи эмас. Бунга йўл қўймаслик учун клуб ўйинчиларни сотишга эътибор қаратади. Шу сабабли манкунианликлар ёзги харидлар учун бюджетни оширишни режалаштирмоқда.

«МЮ»нинг камида 11 нафар футболчисининг келажаги сўроқ остида. Улар орасида Кристиан Эриксен, Рафаэл Варан, Каземиро, Ҳарри Магуайр, Скотт Мактоминей, Аарон Уан-Биссака ва Виктор Линделёф бор. Антони Марсиял шартномаси тугаши сабабли текинга кетади.

Қолаверса, «МЮ» ҳозирда ижарада бўлган баъзи футболчилар билан хайрлашмоқчи. Улар орасида Жейдон Санчо, Донни ван де Бек, Факундо Пеллистри ва Брэндон Уилямс бор.

Ёзда «Юнайтед» ҳужумчи ва ҳимоячи сотиб олишга, шунингдек, таркибнинг ўртача савиясини яхшилашга умид қилмоқда.

Таъкидланишича, ҳозирда муқобил вариантлар йўқлиги сабабли Расмус Ҳойлунд режалаштирилганидан кўпроқ ўйнамоқда. У мавсумда 30та ўйин ўтказди. Клуб янги ҳужумчи билан шартнома имзолаш орқали Ҳойлунднинг иш ҳажмини камайтирмоқчи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар