23.02.2024 22:49
1957
Теглар
ОКМК япониялик футболчи трансферини эълон қилди

Трансфер ойнаси ёпилишига саноқли онлар қолишига қарамай, Олмалиқ клуби селекция ишларини жадаллик билан давом эттирмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берган.

«Жамоамизнинг Туркиядаги йиғинида 25 ёшли япониялик Ариҳиро Сентоку кўрикдан ўтди ва унинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келди. 1998 йил 12 декабрда Япониянинг Фукуока шаҳрида таваллуд топган Ариҳиро Сентоку «кончилар»нинг расман футболчисига айланди ва томонлар ўртасида 3 йиллик шартнома имзоланди», - дейилади хабарда.

ОКМКнинг янги легионери фаолияти давомида «Ком», «Подгоритса», «Искра», «Рудар» (барчаси Черногория), «Воздовац» (Сербия) каби клубларда тўп тепган. Шунингдек, яримҳимоячи бутун фаолияти давомида 176 та ўйинда майдонга тушиб 18 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар