Ҳойлунд «МЮ»га 2-3 ҳафта ёрдам бера олмайди
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Расмус Ҳойлунд жароҳат сабабли жамоасининг яқин орадаги ўйинларида майдонга туша олмайди.
Клуб расмий сайти хабарига кўра, даниялик ҳужумчи оёқ мушакларидан жароҳат олган. Клуб шифокорлари унинг 2-3 ҳафтагача сафдан чиқишини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳойлунд АПЛнинг сўнгги 6та ўйинида майдонни голсиз тарк этмаётган эди. У «Лутон»га қарши сўнгги ўйинда дубли эвазига жамоасига ғалаба келтирганди.
Маълумот учун, «МЮ» шанба куни ўз майдонида «Фулҳэм»ни қабул қилади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар