23.02.2024 23:07
10359
Теглар
«Мбаппенинг «Реал»га ўтиш эҳтимоли 99 фоизга тенг». Ла Лига президенти жаҳоннинг айни дамдаги энг яхши 3 ўйинчисини айтди

Ла Лига президенти Хавьер Тебас «ПСЖ» форварди Килиан Мбаппенинг «Реал»га ўтиши эҳтимолини баҳолади.

«Килиан «ПСЖ»ни тарк этаётганини биламан. Унинг «Реал»га ўтиши эҳтимолини 99 фоизга тенг баҳолайман. Аммо у шартномани имзоладими ёки йўқ, ҳали билмайман.

Мбаппенинг Ла Лигага ўтиши мен учун яхши хабарми? Албатта, бу нафақат «Реал», балки бутун испан футболи учун ажойиб хабар. У жаҳоннинг энг яхши ўйинчиларидан бири. Менимча, Беллингҳэм, Ҳоланд ва Мбаппе – айни дамда жаҳоннинг энг яхши уч футболчилари саналади. Улардан иккиси «Реал»да бўлади», - дея Тебаснинг сўзларини келтирган L’Équipe нашри.

Аввалроқ, Мбаппе Мадрид клуби билан 2029 йилга қадар шартнома имзолагани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар