«Ливерпул» Алонсони кўндира олмаса, кимга таклиф жўнатиши маълум
«Ливерпул» бош мураббийлик учун икки асосий номзодни аниқлади.
Тhe Independent нашрининг ёзишича, Юрген Клопп ўрнини Хаби Алонсо («Байер») ёки Рубен Аморим («Спортинг») эгаллаши мумкин.
Аввало, клуб испаниялик мутахассисни таклиф қилиш устида фаол иш олиб боради. Агар Алонсо тайинланмаса, мерсисайдликлар Аморимга мурожаат қилишади.
Таъкидланишича, португалиялик мутахассисга Европанинг бошқа клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда – бироқ унга талаб Алонсочалик эмас.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар